Учтепадаги фожиада 2 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

“Бешқайроғоч” кўчасида олиб борилаётган қурилишда тупроқ остида қолган 3 кишининг 2 нафари ҳалок бўлган. Буни Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимов тасдиқлади.

“Ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани “Бешқайроғоч” кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар  “Шафоат” масъулияти чекланган жамият ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда шифохонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Бешқайроғоч” кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Учтепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг