Учтепада 5 машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берди
Жамият
−
15 Январь 2020
5987Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар ва суратлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 14 январь куни 102 рақамига Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасида ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар тушган. 37 ёшли Тоҳир Т. бошқарувидаги Cobalt светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтаб турган бир қанча автомобиль билан тўқнашган. Жумладан, 26 ёшли Шоҳруҳ Н. бошқарувидаги Matiz, 29 ёшли Рустам Х. бошқарувидаги Spark, 28 ёшли Бекзод И. бошқарувидаги Matiz ҳамда 28 ёшли Ҳамикжон Я. Бошқарувидаги Nexia-3 билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида жами 4 киши – Cobalt ҳайдовчиси Тоҳир Т., Matiz ҳайдовчиси Бекзод И. ва унинг йўловчиси ҳамда бошқа бир Matiz автомобили йўловчиси 26 ёшли Асрор Ж. Тан жароҳати олган.
Ҳозирда Cobalt автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бошқа машиналарга урилишининг сабаби аниқланяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь