Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
Жамият
−
11 Июль
9896Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Равшанович Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Фарҳод Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди.
Қайд этиш жоизки, Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.
Учтепа тумани ҳокими вазифасини эса ҳокимнинг биринчи ўринбосари Жамшид Олимжонов вақтинча бажариб туради.
Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Фаолияти давомида қатор корхоналар раҳбари, хусусан, 2011−2017 йилларда Сергели туманидаги "Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖ бош директори, 2017−2018 йилларда "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2019 йилдан то ҳозиргача Фарҳод Абдуллаев пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими Жамол Носиров Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
LiveБарчаси