Уч вилоятда қўлда бензин сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
29 Февраль
6894Тошкент, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида 4 минг литрдан кўпроқ бензинни ноқонуний сотаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Паркент, Чиноз ва Янгийўл туманларида 7 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида AI-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Улардан жами 721 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Қашқадарёнинг Қарши шаҳар, Косон, Касби, Чироқчи ва Кўкдала туманларида 6 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қиммат нархларда ёнилғи чакана савдоси билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 624 литр бензин олиб қўйилган.
Бундан ташқари, Навоийнинг Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманларида фуқаро ноқонуний 2 774 литр бензинни сотаётгани аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 1 млрд 329 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган ноқонуний майнерлар аниқланганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси