Уч вилоят ИИБ бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Хабибулла Шерданақулович Бозоров Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Хабибулла Бозоров ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Элдор Маҳмудович Алкаров Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Элдор Алкаров Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Полковник Равшанжон Меҳмонқўзиевич Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Равшанжон Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг