Уч ўзбекистонлик Қозоғистонда ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Улардан уч нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага таяниб хабар бермоқда. 

Йўловчилар – Ф.Т. ва Д.А. воқеа жойида, яна Ўзбекистон фуқароси Р.Ж. Чимкент шаҳар шифохонасида вафот этган.  

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда. 

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдирмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг