Уч ойда Россиядан Ўзбекистонга қарийб 1,5 млрд доллар юборилган

Олам 1791
image

Жорий йилнинг учинчи чорагида Россиядан энг кўп Ўзбекистонга пул жўнатилди. Маҳаллий ОАВ Россия Марказий банкининг маълумотига асосан шундан хабар бермоқда.

2019 йилнинг учинчи чорагидаги жўнатмалар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кам бўлган. Июль-сентябрь ойларида Россиядан чет давлатларга жами 10,796 млрд доллар пул жўнатилган. Шундан 3,8 млрд доллари МДҲ давлатларига, қолгани бошқа мамлакатларга юборилган.

Россиядан Ўзбекистонга 3 ой давомида 1,46 млрд доллар юборилган ва бу давлатлар орасида энг юқори кўрсаткич. Ундан кейин энг кўп жўнатмалар Швейцария (1,1 млрд доллар), АҚШ (904 млн доллар), Тожикистон (830 млн доллар) ва Буюк Британияга (556 млн доллар) юборилган.

Шу вақт оралиғида бошқа давлатлардан Россияга 6,59 млрд доллар пул юборилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 2.9
t
×