Уайлдер ўзини “Бокс қироли” эканини айтди
Спорт
−
03 Октябрь 2019
4417Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер ўзини энг кучли боксчи деб ҳисоблайди.
“Битта нарсани тўғри тушунишингиз керак, мен — қиролман! Ўз хатти-ҳаракатларим билан аллақачон бокс афсоналари қаторига киришим керак. Бокс тарихидаги энг яхши панчер ҳисобланаман. Менинг зарбаларим ақл бовар қилмас даражада даҳшатли”, деди Денотей.
Эслатиб ўтамиз, Уайлдер навбатдаги жангини 23 ноябрь куни Луис Ортисга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Деонтей Уайлдер 1985 йилда АҚШнинг Алабама штатида туғилган.
2004 йилда ўрта мактабни тугатгандан сўнг, Деонтай Aмерика футболи ёки баскетбол ўйнашни орзу қилар эди, лекин қизи Нэйи 2005 йилда умуртқа поғонаси билан дунёга келгани сабабли у кўпроқ молиявий жиҳатдан фойдали шаклга эътибор қаратишга мажбур бўлди. У боксни танлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь