У Учинчи Жаҳон урушини бошлашга қарор қилган – британияликлар Байденга баҳо берди 

Олам 33141
image
-

Буюк Британиянинг "Daily Mail" нашри ўқувчилари АҚШ Президенти Жозеф Байденнинг Россия Президенти Владимир Путинга қилган кескин баёнотидан сўнг, Байденни ақли ноқис шахс деган фикрни билдирди. 

"Оқ уйда псих пайдо бўлди", деб ёзган Deeez ники остидаги фойдаланувчи. 

"Байден урушни Россиядан бошлашга қарор қилди", деган psvensson75 ники фойдаланувчиси. 

"Афтидан Байден Учинчи Жаҳон урушини бошлашга қарор қилганга ўхшайди", деб ёзган CarCarr. 

"Американи йўқ қилмоқчи бўлган Путин эмас, Байден", деб ҳисоблаган ViveLeTrump. 

Аввалроқ, Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия АҚШдаги сайловларга аралашишга урингани учун Путин жавоб бериши кераклигини айтганди. Кейин эса журналистнинг “Сиз Путинни қотил деб ўйлайсизми?”, деган саволига у қуйидагича жавоб қайтарди: “ҳа, ўйлайман”.

Путиннинг ўзи Байденнинг сўзларига муносабат билдириб, унга соғлик тилади. Кейинроқ эса Россия Президенти Байденга жонли эфирда мулоқот қилишни таклиф қилди. 

Жо Байден эса бугун етарлича банд бўлишини ва Владимир Путин билан гаплаша олмаслигини айтди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1829
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×