У оғир вазннинг янги қироли бўлади – “Канело” енгилмас кубалик ҳақида

Спорт 2037
image

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль Альварес кубалик боксчи Фрэнк Санчес (20-0) супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлишига ва барча рақибларини мағлуб эта олишига ишонмоқда.

“У жаҳон чемпиони бўлади ва оғир вазн тоифасидаги барча рақибларини супуриб ташлайди. Чунки у ўзига хос истеъдод эгасидир. Ишончим комилки, 2022 йил унга катта муваффақиятлар олиб келади”, дейди Альварес.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Санчес фаолияти давомида 20 марта рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган. Сўнгги жангини жорий йил 1 январь куни руминиялик Кристиан Хаммер устидан ғалаба қозонди.

2021 йилнинг 7 ноябрь куни Альварес Калеб Плантни (22-1) 11-раундда нокаутга учратиб, супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлик камарларини қўлга киритган эди. Бу “Канело” учун профессионал боксдаги 57-ғалаба бўлди. Плант нокаутга учратилганидан сўнг, Сауль қозоғистонлик Геннадий Головкин билан учинчи марта рингга кўтарилишга қарши эмаслигини таъкидлади. Улар ўртасидаги биринчи жанг дуранг, иккинчиси эса 31 ёшли мексикаликнинг ғалабаси билан якунланган эди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 16 декабрь куни вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчилари янгиланган рейтингини (P4P) Сауль Альварес (57-1) бошқариб бормоқда. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.7
t
×