У мен учун энг яхшиларидан бири бўлган – Рамос Месси ҳақида 

Спорт 1553
image

ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос ҳужумчи Лионель Месси дунёдаги энг яхши футболчи бири эканлигини айтиб ўтди.

“Мен учун у ҳар доим дунёдаги энг яхшиларидан бири бўлган, агар энг яхшиси бўлмаса. Унинг биз билан эканлиги эса жамоага ишонч беради”, дейди Рамос.

Ундан аввал Патрис Эвра Мессини еттинчи марта “Олтин тўп”ни қўлга киритгани билан табриклаганди.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос “Реал” сафида 2009 йилдан 2018 йилга қадар Криштиану Роналду билан биргаликда ўйнаган ва 4 марта UEFA Чемпионлар лигасида зафар қучган. Шунингдек “қаймоқранглилар” собиқ сардори “Эль класико”лар тарихида энг кўп қизил карточка кўрсатилган футболчи ҳисобланади.

Маълумот учун, “France football” нашри томонидан топширилувчи “Олтин тўп” маросими бугун 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.1
t
×