U-23 Осиё кубоги: Бугун Ўзбекистон Қувайтга қарши майдонга тушади
Спорт
−
20 Апрель 2024 11121 1 дақиқа
Бугун, 20 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувини ўтказади. Темур Кападзе шогирдларига қувайтлик футболчилар рақиблик қилади.
“D” гуруҳидан ўрин олган оқ бўрилар 1-турдан сўнг 3 очко тўплаб, Вьетнам жамоаси билан пешқадамлик қилмоқда. Қувайт эса дастлабки турда айнан Вьетнамга имкониятни бой берган. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида 1-турда Ўзбекистондан мағлубиятга учраган Малайзия вьетнамлик футболчиларга қарши майдонга тушади.
Қайд этиш жоиз, Қувайт устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини муддатидан олдин турнир 1/4 финалига олиб чиқади.
Ўзбекистон Қувайтга қарши тўлиқ оқ, дарвозабон эса қора рангли либосда ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади. Баҳсга Доҳа шаҳридаги “Сауд Бин Абдулраҳмон” стадиони мезбонлик қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025