U-17. Ўзбекистонлик ўсмирлар Япония билан дуранг ўйнади
Спорт
−
17 Июнь 2023
3975Бугун, 17 июнь куни Таиландда бўлиб ўтаётган U-17 Осиё кубоги 1-тур баҳсида Япония ва Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учрашувнинг 8-дақиқасида Ютака Мичиваки боши билан киритган гол эвазига биринчи бўлимни японларга бой берди.
Иккинчи бўлимда фаолликни ўзи томонга оғдириб олган ўзбекистонликлар асосий вақт якунига 7 дақиқа қолганида Оллоберган Каримовнинг аниқ узатмасидан кейин Амирбек Саидов гол урди ва ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди.
Бангкокдаги “Ражамагала” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг қолган вақтида дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди ва баҳс дуранг билан якунланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогининг 2-турида Ҳиндистон, 3-сида эса Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси