Тюнерларни янгилаймизми?

Жамият

image

Рақамли тизимда узатилаётган теледастурларни оптимизация қилиш, келгусида узатиладиган телеканаллар сонини янада ошириш учун техник имкониятлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республиканинг ҳудудлар марказларида рақамли телевидениенинг эски DVB-T стандартида узатиб берилаётган 12 та теледастури эфирини 2019 йилнинг 15 августидан тўлиқ тўхтатиш режалаштирилган. 

Жорий йилнинг 15 августидан қуйидаги станциялардаги DVB-T стандартида ишловчи узатгичлар ўчирилади:

Андижон вилоятидаги Андижон радиотелевизион станциясида 39 ТВК (телевизион канал) частотада ишловчи;

Фарғона вилоятидаги Қўқон радиотелевизион станциясида 40 ТВК частотада ишловчи;

Тошкент вилоятидаги Ангрен радиотелевизион станциясида 44 ТВК частотада ишловчи;

Тошкент вилоятидаги Бекобод радиотелевизион станциясида 27 ТВК частотада ишловчи;

Тошкент вилоятидаги Шоугаз радиотелевизион станциясида 35 ТВК частотада ишловчи;

Сирдарё вилоятидаги Гулистон радиотелевизион станциясида 32 ТВК частотада ишловчи;

Жиззах вилоятидаги Қўйтош радиотелевизион станциясида 45 ТВК частотада ишловчи;

Самарқанд вилоятидаги Чўпонота радиотелевизион станциясида 31 ТВК частотада ишловчи;

Навоий вилоятидаги Лангар радиотелевизион станциясида 30 ТВК частотада ишловчи;

Хоразм вилоятидаги Урганч радиотелевизион станциясида 34 ТВК частотада ишловчи;

Бухоро вилоятидаги Бухоро радиотелевизион станциясида 47 ТВК частотада ишловчи;

Қашқадарё вилоятидаги Одамтош радиотелевизион станциясида 47 ТВК частотада ишловчи;

Сурхондарё вилоятидаги Вахшивор радиотелевизион станциясида 47 ТВК частотада ишловчи;

Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус радиотелевизион станциясида 48 ТВК частотада ишловчи
узатгичлар ўчирилади ҳамда босқичма-босқич ДВБ-Т2 стандартига ўтказилади.

2019 йил 15 августидан сўнг, МТРК теледастурларини рақамли телевидениенинг DVB-T2 стандартида кўриш мумкин бўлади.
Эски (DVB-T) стандартдаги тюнер ва телевизорлар ишлайдими?

Аввало айтиш керакки, DVB-T2 стандартида узатилаётган теледастурларни эски — DVB-T стандартидаги рақамли сигналларни қабул қилишга мослаштирилган телевизор ва тюнер қурилмалари қабул қила олмайди.

Ҳозир нодавлат («Менинг Юртим», «Миллий ТВ», «Узрепорт ТВ», «Зўр ТВ», «Футбол ТВ», «Севимли ТВ») телеканаллари дастурлари Ўзбекистон ҳудудларига DVB-T2 стандартида узатилмоқда. Агарда телевизорингиз ушбу нодавлат телеканалларини кўрсатаётган бўлса, билингки, сизда DVB-T2 стандарти ишлаяпти. Келгусида ишга тушириладиган янги телеканаллар ҳам DVB-T2 стандартида узатиб берилади.

Телетомошабинлар диққатига!

Шу сабабли, DVB-T стандартида узатилаётган рақамли теледастурларни кўриб келаётган юртдошларимиз DVB-T2 стандартини қўлловчи қурилмаларни (тюнер ёки замонавий русумдаги телевизор) ўрнатишлари лозим бўлади. Шундан сўнггина янгидан-янги ишга туширилаётган телеканалларни томоша қилишингиз мумкин. Эски авлод телевизорлари ёки DVB-T стандартидаги сигналларни қабул қилишга мослаштирилган телевизордан фойдаланувчилар DVB-T2 стандартидаги рақамли тюнер қурилмасини улаган ҳолда қўшимча телеканалларни кўришлари мумкин.

Эски русумдаги телевизорлардан фойдаланувчилар телевизорга DVB -Т2 стандартидаги рақамли телесигналларни қабул қилувчи тюнер ва стандарт антеннани ўрнатган ҳолда рақамли теледастурларни кўришлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг