Twitter “тупурган тупигини қайтариб олмоқчи”
Олам
−
07 Ноябрь 2022
10002Twitter компанияси кенг миқёсдаги қисқартиришларга дучор бўлган айрим ходимлардан штатга қайтишни сўради. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, фирма ўнлаб ходимларига худди шундай илтимос билан мурожаат қилиб, уларнинг баъзилари хатолик туфайли ишдан бўшатилганини иддао қилган.
“Bloomberg”нинг таъкидлашича, бошқалар раҳбарият уларнинг малакаси компания учун нақадар зарурлигини тушуниб етишидан олдин қисқартиришга учраган.
Шунингдек, агентлик Twitter изоҳ сўровига жавоб бермаганини қайд этиб ўтган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Twitter Илон Маск томонидан сотиб олинганидан буён, турли бўлимлардаги 8000 га яқин ходимларнинг ярми ишдан бўшатилган эди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 октябрь куни америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter'ни 44 миллиард долларга сотиб олган эди.
LiveБарчаси