Twitter инвестори Маскни судга берди

Технология 3984
image

SpaceX асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғидаги акциялар нархларини манипуляция қилишда айбланяпти. Миллиардерни судга берган Twitter инвестори Жузеппе Пампена шундай даъво билан чиқди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.

Жузеппе Пампенанинг сўзларига кўра, октябрь ойи бошида Маск билан Twitter'ни сотиб олиш ва қайта ишга туширишга келишилган. Аммо, кейинроқ Маск ушбу битимни тўлиқ бекор қилиши ҳақида хабар берган.

Қайд этилишича, тадбиркорнинг Twitter ҳақидаги айбловлари унинг акциялари нархини пасайтириб, инвесторларга зарар етказган. Бу эса Маскнинг савдолашув позицияси яхшиланишига сабаб бўлган.

Маскнинг "сохта ҳаракатлари" Twitter акцияларининг қийматини сезиларли даражада пасайтирди. Пасайиш тахминан 7-8 фоизни ташкил этади. Инвесторларнинг ишончи комилки, миллиардер шу йўл билан битимдан чиқиш ёки битимнинг бозор нархини 25 фоизга, яъни 11 миллиард долларга камайтирмоқчи бўлган.

Маск Twitter компанияси билан шу йилнинг 25 апрелида Twitter'ни ҳар бир акцияни 54,20 долларга ёки 44 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган. Битим йил охиригача ёпилиши керак эди, аммо 9 июль куни тадбиркор уни рад этди. 4 октябрь куни миллиардер Twitter ўрнига бошқа бир ижтимоий тармоқ сотиб олмоқчи эканлиги маълум бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3
Теглар
t
×