Twitter фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари АҚШ расмийлари учун очиқ – Илон Маск
Олам
−
17 Апрель 2023
3685Twitter эгаси Илон Маск “Fox News” телеканалига берган интервьюсида АҚШ расмийлари платформа фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ва ёзишмаларини кузатиш имкониятига эга эканини айтди. Бу ҳақда “The Hill” хабар берди.
Қайд этилишича, Маск ўзининг платформасида ҳукумат расмийларининг фойдаланувчилар шахсий маълумотлари ва ёзишмаларини кузатиш имкониятига эгалигини билганидан ҳайратда эканини таъкидлаган.
“Давлат идораларининг Twitter'да содир бўлаётган воқеаларни қанчалик самарали тарзда кузата олиш имкони борлиги мени ҳайратда қолдирди. Бундан бехабар эдим”, дейди Маск “Fox News”га берган интервьюсида.
Журналист Такер Карлсоннинг “Бу фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини ҳам ўз ичига оладими?” қабилида берган саволига миллиардер “Ҳа” деб жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Twitter'да оммавий тарзда ишчи кучини қисқартирганди. Шунингдек, у ўзини танқид қилгани учун блоклаб қўйган бир неча журналистнинг Twitter'даги аккаунтини қайта тиклаши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь