Тўйда “ўқ узган” куёвжўра ким? ИИББ изоҳ берди
3-саҳифа
−
05 октябр 2020 40254 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётгани акс этган видео тарқамоқда. Мазкур ҳолатга нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, ушбу видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилган. Видеодаги одамлар, хусусан ўқ узган кишининг шахси аниқланган.
Ўқ узган киши – Тошкент вилоятилик 25 ёшли Улуғбек Солиҳов экани маълум бўлган. Унинг сўзларига қараганда, у қариндоши бўлмиш куёвга тўй куни куёв-жўралик қилган.
19 сентябрь куни куёв ва унинг дўстлари Чилонзор туманига келиннинг уйига келишганида, Улуғбек кейинчалик “қизиқарли ролик” тайёрлаш учун бозордан сотиб олган ўйинчоқ пластмасс тўппончани осмонга кўтарган. Шу лаҳзалар видеооператорлар томонидан тасвирга туширилган.
4 октябрь куни кечқурун Улуғбекнинг ўзи видеони монтаж қилиб, ўқ узиш товушларини қўшган ва видеони инстаграмдаги саҳифасига жойлаган. Кейинчалик мазкур видеони интернетда тарқатган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август