Тўрткўлда йигитлар ногирон укасини ургани учун ҳайдовчини калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 15 нафар бола бир болани аёвсиз калтаклагани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Республика прокуратураси маълумот берди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 16:00 ларда фуқаро И.И. Malibu машинасида 1-гуруҳ ногирони Д.Б. бошқарувидаги Spark автомобилини орқасидан қувиб келиб, тўхтатган.

У фуқаро Д.Б.га ҳаракат давомида унга йўл бермаганини айтиб, юзига уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг у воқеа жойидан кетган.

Фуқаро Д.Б. ўзининг калтаклангани ҳақида акаси Д.М. ҳамда укаси Д.А.ларга хабар берган. Унинг ака-укалари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида И.И.ни телефон орқали туманнинг "Ёшлик" маҳалласида жойлашган боғ олдида учрашувга чақиришган.

Шу куни соат 18:00 ларда белгиланган жойга фуқаро И.И. таниши Б.У. билан бирга борганида, ака-укалар “ногирон укамни нега урасан” деб И.И.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат Республика прокуратураси томонидан назоратга олиниб, Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

"Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси иш юритувига топширилди. Тергов натижасига кўра, ҳар иккала томоннинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон видеохабар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг