Туркманистонга янги муфтий тайинланди

Олам

image

Кеча, 30 август куни Aшхабодда Туркманистон диний уламоларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда мамлакатнинг дин арбоблари ва оқсоқоллар иштирок этди, дея хабар беради “Хроника Турменистана”.

Учрашув аввалида уламолар Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга "Ҳаж маросимини ўтказиш учун шароит яратгани учун" миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов Лебап вилоятининг бош имоми Ялқаб Хожагулевни Туркманистоннинг янги муфтийси этиб тайинлади. 

Ўз навбатида  Aхал вилоятининг бош имоми В. Ишангулиев Лебапдаги бўш жойга кўчирилди. Геоктепа тумани бош имоми Т. Жамшидов Aхал вилояти имоми этиб тайинланди.

Уламолар яна бир бор давлат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, мамлакат равнақи учун меҳнат қилиш ва ёшларни туркман халқининг қадриятлари ва урф-одатларига мувофиқ тарбиялашга ваъда берди.

Собиқ муфтий Чаригелди Серяевнинг лавозимидан четлатилишининг аниқ сабаблари кўрсатилмаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон муфтий

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг