Туркманистонда унга навбатда турган аёл жанжал қурбони бўлди
Олам
−
20 Июль 2023
10845Туркманистоннинг Дашўғуз вилоятида арзонлаштирилган ун учун навбатда турган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Today.kg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Гўрўғли туманидаги дўконлардан бирининг сотувчиси келтирилган ун ҳаммага етмаслиги мумкинлигини айтганда, одамлар дўкон эшигига отилган. Бунинг ортидан ур-сур бошланиб, охири муштлашувга айланган.
Оқибатда олти фарзанднинг онаси жанжал қурбонига айланди. Муштлашув вақтида жанжал бошланган ва аёл зинапоядан йиқилган. У олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Воқеа юзасидан туман Жиноят қидирув бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, дўкон сотувчиси қўлга олинган.
“Ушбу ҳодиса сўнгги пайтларда Туркманистон аҳолисига имтиёзли нархларда тарқатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши фонида содир бўлди. Иқтисодий инқироз ва ишсизликнинг кучайиши билан туркман оилалари субсидияланган озиқ-овқатга қарам бўлиб қолди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси