Туркманистонда “Тошкент” боғи қурилади

Олам

image

Туркманистон пойтахти Ашхободда “Тошкент” истироҳат боғи қурилади. Бу ҳақда Туркманистон Президети Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

Туркманистон расмий нашрларининг ёзишича, учрашувда Тошкент шаҳрида “Ашхобод” боғи барпо этилгани, пойтахтдаги кўчалардан бирига туркман шоири Маҳтумқули номи берилгани таъкидланган.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Туркманистоннинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган стратегик ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

Икки томон давлатлар ўртасида доимий равишда маданий ва илмий тадбирлар ўтказишни давом эттириш ниятини билдирган. Бу борада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудининг юбилей тадбирларини ўтказиш борасида келишувга эришилган.

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувда унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг