Туркманистонда талабаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди 

Олам

image

Туркманистонлик талабалардан ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслик сўралди ва АҚШга кетишга уринганлик учун уларни ўқишдан четлатиш билан таҳдид қилинди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар берган.  

Хабарга кўра, Туркманободдаги Сеидназар Сеидий номидаги давлат педагогика институтида талабаларнинг ахлоқий фазилатларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда институт ректори яқинда 3 нафар талаба туркманистонлик талаба номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этган ҳолда қўлга олинганини айтган. 

Прокуратура вакили хорижий интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларнинг ёшларга салбий таъсири ҳақида гапириб, талабалардан бундай ресурслар ва VPN’лардан фойдаланмасликни, шунингдек дарсларга мобиль телефон олиб келмасликни сўраган. 

Ректор, шунингдек Американинг Green Card лотереясининг талабалар ўртасида машҳурлигига эътибор қаратган ва уларга мамлакатни тарк этишга уринилган ҳолда ўқишдан четлатиш билан таҳдид қилган. 

Маълумот ўрнида, 2012 йилда туркманистонлик талабаларнинг институтларга шахсий автомобиллари ва таксиларда келиши, тунги клублар, кафе ва ресторанларга бориши тақиқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тақиқ талабалар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг