Туркманистонда президентликка номзодларни рўйхатга олиш тугатилди. Даъвогарлар орасида мактаб директори ҳам бор

Олам

image

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси кеча, 22 февраль куни мамлакат президентлигига сўнгги икки номзодни рўйхатга олди ва рўйхатга олиш якунланганини эълон қилди. Рўйхатга олинган номзодлар орасида амалдаги давлат раҳбарининг ўғли Сардор Бердимуҳамедовнинг қўли анча баланд келиши эҳтимоли жуда юқори. Қолган номзодлар машҳурлиги бўйича ундан ортда. 

“Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти фан бўйича проректори Хидир Нуннаев ва Туркманистон Демократик партияси Сапармират Туркманбоши этрап (туман)и қўмита раиси Максат Одешов, шунингдек, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан илгари сурилган Туркманистон президентлигига номзодлар рўйхатга олинди”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, номзодларни рўйхатга олиш якунланган. 

Туркманистонда президентликка номзодлар сиёсий партиялардан, шунингдек, вилоятлар ва Ашхобод шаҳридан ташаббускор гуруҳлардан кўрсатилади. 

Уч партия ҳам ўз номзодларини илгари сурди. Туркманистон Демократик партиясидан эса амалдаги Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли – Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Сардар Бердимуҳамедов номзоди кўрсатилган.

Аграр партия Мари вилояти раҳбари ўринбосари Агаджан Бекмиродов ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси “Wepaly gurlusyk” иқтисодий жамияти директори Бабамират Мередов номзодини илгари сурди. 

Фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан яна олти нафар номзод тавсия этилган: 

•    Ахал вилоятида Бободайхон этрапининг санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Мақсатмират Овезгелдиев;

•    Болқон вилоятида – Туркманистон парламенти қуйи палатаси депутати Бердимаммет Гурбанов; 

•    Лебап вилоятида – молия-иқтисодий ўрта касб-ҳунар мактаби директори Перҳат Бегенжов; 

•    Мари вилоятида – Туркманистон Давлат энергетика институтининг “Қайта тикланувчи энергия манбалари” илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Какагелди Сариев. 

22 февраль куни рўйхатга олинган Маскат Ошедов ва Хидир Нуннаев мос равишда Дашогуз вилояти ва Ашхобод шаҳридан номзод бўлган.
11 феврал куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатаси йиғилишида ҳокимиятга ёшларга йўл бериш вақти келганини айтди. Унинг таъкидлашича, икки йил олдин у Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар ёшидан ўтган ва ҳозир "қийин қарор" қабул қилган.  Эртаси куни Сайлов ва референдум ўтказувчи марказий комиссия муддатидан олдин президентлик сайлови 12 мартга белгиланганини маълум қилди.  14 феврал куни мамлакатда сайловолди ташвиқоти бошланди,  Сердар Бердимуҳамедов президентликка биринчи номзод сифатида рўйхатга олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни Ашхободда Туркманистон парламентининг юқори палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида қатнашган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов эндиликда Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлаш, ўз ўрнини ёш кадрларга топшириш ниятида эканини айтганди. 12 февраль куни мамлакатда навбатдан ташқари Президент сайлови ўтказилиши эълон қилинди. Сайлов 12 мартга белгиланди.

14 февраль куни Туркманистонда президентлик сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди, унинг биринчи босқичи номзодларни кўрсатиш эди.

Мамлакатда учта партия бор: Демократик партия, Аграр партия ва Туркманистон саноатчилар ва тадбиркорлар партияси.

Туркманистон Конституциясига мувофиқ президентликка номзодлар 40 ёшга тўлган, шу мамлакатда туғилган ва унда сўнгги 15 йил давомида доимий яшаётган ва ишлаган фуқароси бўлиши керак. У етти йилга сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Президенти сайлови

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар