Туркманистонда дори-дармон нархи ошмоқда
Саломатлик
−
22 Октябрь 2019
4637Инсон саломатлиги учун энг зарур бўлган дори-дармонларнинг хориждан келтирилиши ва айнан хорижий валютада харид қилиниши аксар давлатлар олдида турган муаммолардан бири ҳисобланади. Айниқса, нарх-наво кўтарилиб кетганда одамлар азият чекади.
Туркманистонда асосий дори-дармонларнинг нархи доимий равишда ўсиб бормоқда. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда. Мамлакатда АҚШ долларининг конвертацияси туфайли халқаро фармацевтика компаниялари ўз фаолиятини тўхтатди. Бу эса сифатли дори-дармонларнинг етишмаслигига олиб келди.
Мамлакат Ҳукумати бу борада чоралар кўришни бошлади. Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва Тиббий саноат вазирлиги ҳаётий дорилар ва вакциналарни сотиб олиш учун халқаро тендер эълон қилди. Шунингдек, тиббий асбоб-ускуналар ва ускуналарни сотиб олиш бўйича ҳам тендер эълон қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь