Туркманистон Россиядаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи – ОАВ
Жамият
−
02 Август 2023
16759Украина Қуролли Кучларининг Россия ҳудуди, жумладан, Москвани ўққа тутиши ортидан Туркманистон ҳукумати ўз фуқаролари – талабалар ва меҳнат муҳожирларини фавқулодда эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар берди.
“Жорий йилнинг 29 июль куни эрта тонгда Украинадан ўққа тутилган рус аҳоли пунктларида яшовчи ўз фуқароларини вақтинча ўз ватанларига қайтишга кўндириш учун денгиз орқали Миллий хавфсизлик вазирлигининг 10 нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 15 нафар ходимидан иборат гуруҳ Астраханга етиб келган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Россиянинг бошқа ҳудудидаги Туркманистонга қайтишни хоҳловчиларни машинада Астраханга келтиришади.
Мудофаа вазирлигига туркман фуқароларини Астрахандан Туркманбошига эвакуация қилинадиган иккита кема тайёрлаш топширилган. Туркманбошидан эса улар доимий яшаш жойига самолёт ёки поездда бепул етказилади. Астраханга келган хавфсизлик ходимлари ва дипломатларнинг бир қисми кейинроқ Москвадаги Туркманистон элчихонасига борган.
Маълумотларга кўра, Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўқ отиш қуроллари билан қуролланган.
Ҳозирда Туркманистон ҳаво йўллари сайтида Ашхободдан Москвага чипта сотиб олишнинг имкони йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь