“Туркманистон фуқаролигини олган” рус блогери “хорижий агент” деб эълон қилинди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, россиялик журналист ва блогер Илья Варламов Россиядан кўчиб кетаётгани, Туркманистон фуқаролигини олганини маълум қилган эди. Россия Адлия вазирлиги эса уни “хорижий агент” деб эълон қилди

“И.А.Варламов давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва уларнинг сиёсати тўғрисида ишончсиз маълумот тарқатган, у хорижий манбалардан ёрдам олган”, дейилади Адлия вазирлиги баёнотида. 

“Хорижий агент” Россияда хориждан қўллаб-қувватланадиган ёки “чет эл таъсири” остида бўлган шахсларга бериладиган мақом бўлиб, қонунга кўра, “хорижий агент”лар Россия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиши ва ўз мақомини ОАВ ва интернетда эълон қилиши шарт бўлади. Ушбу меъёрлар 2012 йилда “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилгандан кейин пайдо бўлган. У халқаро ташкилотлар томонидан Россияда инсон ҳуқуқларини чекловчи қонун сифатида танқид қилинади. 

Маълумот учун, Илья Варламов 2017 йилдан буён ижтимоий тармоқларда шаҳарсозлик, қулай инфратузилма ва сиёсатга бағишланган каналларни юритади. 2023 йил январь ҳолатига унинг обуначилари сони 4 миллиондан ошган. Кўрсатувлари 1,3 миллиард марта томоша қилинган. Варламов дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам бўлиб, шаҳарсозлик, ободонлаштириш, инфратузилма муаммоларига бағишланган фото ва видео материалларни эълон қилган.

Таъкидлаш жоизки, Илья Варламов жорий йилнинг 8 март куни Туркманистон фуқаролигини олганини эълон қилган бўлсада, орадан бир кун ўтиб, бу хазил экани, қандай қилиб бундай мамлакат фуқаролигини олишни хоҳлаш мумкинлигини тушинмаслигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркманистон Илья Варламов рус блогери хорижий агент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг