Туркийзабон давлатлар ўртасида футбол чемпионати ташкил этилади
Спорт
−
17 Май
7362Айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Халқаро футбол ассоциациясининг (FIFA) 74-Конгресси ўтказилмоқда. Шу муносабат билан туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниб, жорий йил Туркияда Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (UEFA) аъзо 4 мамлакат – Венгрия, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон ҳамда ОФКнинг Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғиз Республикаси ўсмирлари ўртасида илк бор U-16 турнири ташкил этилишига келишилди.
Учрашувда бу халқаро турнир мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлиши билан бирга, иштирокчилар учун ҳар йили ўтказиладиган U-17 ЖЧ олдидан тайёргарлик вазифасини бажариши қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда ассоциациялар мутасаддилари футбол бўйича мутахассислар, мураббийлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кенг муҳокама қилди.
LiveБарчаси