Туркиянинг Суриядаги жангларга алоқаси йўқ – Хоқон Фидан
Олам
−
30 Ноябрь 2024 3594 1 дақиқа
Туркия ҳукуматининг Сурия армияси ва Суриянинг Идлиб ва Ҳалаб вилоятларидаги ҳукуматга қарши тузилмалар ўртасидаги жангларга алоқаси йўқ. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан маълум қилди.
“Биз террорчиларнинг Сурия ҳудудида ўз давлатларини тузишига йўл қўймаймиз”, деган Фидан.
Шунингдек, у Туркия можарода иштирок этмаслигига ва Суриядан келган қочқинларнинг янги тўлқини учун чоралар кўришига ваъда берган.
Унинг сўзларига кўра, минтақадаги террористик гуруҳларни таъминлашнинг муҳим артериялари Вашингтон назорати остида бўлганлиги сабабли минтақадаги жиноятлар учун жавобгарлик АҚШда.
“Агар АҚШ кислородни тўсиб қўйса, улар уч кун ҳам омон қолмайди”, деган Фидан.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Суриянинг “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) радикал гуруҳи жангарилари ва уларнинг иттифоқчилари Сурия армияси билан олиб борилган шиддатли жангларда мамлакат шимоли-ғарбидаги ўнлаб шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб, Ҳалаб шаҳрига яқинлашгани хабар қилинганди.
Муҳаммад Ҳодиев