Туркиянинг Kaan қирувчи самолёти илк парвозини амалга оширди (видео)
Олам
−
21 Февраль
7183Туркиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти Kaan илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, парвоз муваффақиятли ўтган. Kaan’нинг биринчи парвози аввалига ўтган йилнинг декабрь ойи охирига режалаштирилган эди, бироқ у ерда баъзи синовларни ўтказиш зарурати туфайли қолдирилди.
Бугунги парвозда самолёт Анқара яқинидаги Муртед авиабазасидан ҳавога кўтарилди ва қисқа синов парвозидан сўнг базага қайтди. Ҳозирча ишлаб чиқарувчи ёки расмийлар томонидан баёнот берилмаган.
Айни пайтда туркиялик айрим сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда уни бу муваффақияти билан табрикламоқда. Хусусан, Турк Ҳаво Йўллари бош директори Билол Экши шулар жумласидандир.
"Kaan учди, у учди" деб ёзган Экши X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Kaan қирувчи самолёти Туркияда 2017 йилдан бери Turkish Aerospace Industries томонидан Миллий жанговар самолётлар дастури доирасида яратилган. Унинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2028 йилда бошланиши режалаштирилган. Туркия расмийлари аввалроқ Kaan тактик ва техник хусусиятлари бўйича Америка F-35 самолётидан ўзиб кетишини ва келажакда республика ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат кўрсатувчи F-16 қирувчи самолётларининг ўрнини эгаллашини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия ўз ҳудудида Американинг General Electric корпорациясининг F-16 қирувчи самолётларида қўлланиладиган F110 двигателларини ишлаб чиқариши ва Kaan жанговар самолётларини улар билан жиҳозлашни режалаштираётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси