Туркия ўз қирувчи самолётларига F-16 двигателларини ўрнатмоқчи
Олам
−
28 Декабрь 2023
6946Туркия ўз ҳудудида Американинг General Electric корпорациясининг F-16 қирувчи самолётларида қўлланиладиган F110 двигателларини ишлаб чиқармоқчи. Республика Turkish Aerospace Industries компаниясининг бешинчи авлод Kaan жанговар самолётларини улар билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашр манбасига кўра, Анқара аллақачон ушбу двигателларни ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун Вашингтондан рухсат сўраган. Туркия Kaan қирувчилари учун ўзининг двигатель моделларини ишлаб чиқмагунча, уларга иккита F110 двигателларини ўрнатмоқчи.
“Bloomberg”нинг ёзишича, Кааn'нинг биринчи парвози 2024 йил январига мўлжалланган.
Ушбу қирувчи самолёт 2017 йилда Миллий жанговар самолётлар дастури доирасида яратилган. Унинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2028 йилдан бошланиши керак эди. Туркия расмийлари Kaan тактик ва техник хусусиятлари бўйича Америка F-35 дан ошиб кетишини ва келажакда республика ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат кўрсатувчи F-16 қирувчи самолётларининг ўрнини эгаллашини прогноз қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ Президенти Жо Байден ва Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған телефон суҳбати чоғида F-16 таъминоти масаласини муҳокама қилганди.
LiveБарчаси