Туркиянинг биринчи астронавти космосга учди

Олам

image

Америкадаги SpaceX хусусий компанияси Crew Dragon космик кемасини биринчи марта Туркия фуқароси бўлган сайёҳлар экипажи билан Халқаро космик станцияга учирди. Бу ҳақда SpaceX матбуот хизмати хабар берди.

“Crew Dragon кеча, 18 январь куни Шарқий қирғоқ вақти билан соат 16:49 да Falcon 9 ракетаси ёрдамида NASA'нинг Флоридадаги Кеннеди космик марказидан учирилди”, дейилади хабарда. 

Парвоз учун ҳар бири 50 миллион евро тўлаган сайёҳлар коинотда тахминан икки ҳафта қолади.

Экипаж тўрт кишидан иборат – собиқ NASA астронавти Майкл Лопес-Алегриа (кема қўмондони), Италия ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги Вальтер Вилладеи, Швеция фуқароси Маркус Вандт ва Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси Алпер Гезеравжи.  Бу билан Гезеравжи Туркия тарихидаги биринчи астронавтга айланди.

"Орбитал лабораторияда бўлиш давомида экипаж инсон физиологияси ва саноатдаги технологик ютуқларга бағишланган 30 дан ортиқ илмий тажрибалар ўтказади", дея таъкидлади SpaceX.

Космик кеманинг Халқаро космик станция билан туташуви 20 январга режалаштирилган.

Маълумот учун, бу Халқаро космик станцияга фақат хусусий космик компаниялар томонидан амалга оширилган учинчи бошқариладиган экспедициядир. SpaceX 2021 йил сентябрида бортида профессионал бўлмаган астронавтлар иштирокидаги биринчи космик кемасини учирган. Ўша пайтда бортда тўрт киши бўлган: улар Crew Dragon кемасида Ер орбитасига чиққан ва у ерда уч кун илмий тадқиқотлар олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия SpaceX Алпер Гезеравжи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг