Туркиянинг армонлари арийдиган бўлди. Байден F-16 ларни юборишга ҳозирлик кўряпти

Олам 7037
image

АҚШ Президенти Жо Байден янгиланган F-16 самолётларининг Туркияга сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер кундалик брифингда маълум қилди. 

“F-16 масаласидаги позициямиз жуда аниқ. Биз бу масалани бир неча ойдан бери муҳокама қилмоқдамиз. Байден бу даъвони қўллаб-қувватлайди”, дейди Жан-Пьер. 

АҚШ Президенти Жо Байден НАТО саммити якунлари бўйича Мадридда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ Анқарага F-16 самолётларини етказиб бериши кераклигини айтди. 

“Биз Туркияни сотишимиз ва F-16 самолётларини янгилашимиз керак. Бошқа ҳар қандай қадам АҚШ манфаатларига мос келмайди. Биз Конгрессдан ёрдам олишимиз керак ва менимча, биз бу розиликни оламиз”, деган эди АҚШ Президенти. 

Кеча, 5 июль АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг бир гуруҳ сенаторлари Оқ уй раҳбарига мактуб йўллаб,  нда Байденнинг Туркияга модернизация қилинган F-16 самолётларини сотиш бўйича позициясини танқид қилишди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари НАТО саммитига боришдан олдин АҚШни F-16 қирувчиларини етказиб бериш жараёнини кечиктираётганликда айблаганди. 28 июнь куни Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши борасида уч томонлама ҳужжатга имзо чекиб, АҚШ билан муносабатларни илиқлаштирди. Шундан сўнг, Эрдўған ва Байден учрашуви ўтказилди. Мулоқотда Туркия раҳбари пайтдан унумли фойдаланиб, F-16 ларни сўради. Байден эса АҚШга қайтибоқ бу масалани ҳал қилишга ваъда берди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 2.9
t
×