“Туркиялик Месси” “Реал”да дебют қилиш арафасида турибди

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг туркиялик футболчиси Арда Гулер “қаймоқранглилар” сафида дебют ўйинини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда As хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” мураббийлар штаби 18 ёшли футболчини Испания чемпионатининг навбатдаги тури доирасида “Вильярреал” билан ўйинда майдонга туша олишига умид қилмоқда.

“Реал”га қўшилибоқ жароҳат олган Гулер ноябрь ойи бошида тузалганди, бироқ орадан бироз вақт ўтиб, футболчи яна сафдан чиқди. Шу туфайли, унинг Мадрид клубидаги дебюти кечикиб бормоқда.

Испания клуби мавсум аввалида Гулерни Истанбулнинг “Фенербахче” жамоасидан 20 миллион евро эвазига сотиб олган. 

Маълумот учун, “Реал”-“Вильярреал” баҳси 18 декабрга ўтар кечаси тунги соат 1:00 да старт олади. Баҳс Ла Лиганинг 16-тури доирасида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made