Туркиялик хакер Трампнинг веб-сайтини бузди
Олам
−
19 Октябрь 2021
5036Туркиялик деб тахмин қилинган хакер АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг сайтини бузди ва у ерда Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан видеолавҳани эълон қилди. Бу ҳақда VICE нашри хабар берган.
Таъкидланишича, хакерлик ҳужуми компания ходимлари томонидан Трампни ҳаракатга чақирувлар — петицияларни имзолаш ёки савол-жавоблар ўтказиш учун фойдаланиладиган веб-сайт субдоменига таъсир кўрсатган.
Қайд этилишича, хакерлик “RootAy yildiz” хакери томонидан содир этилган. У, шунингдек YouTube видеохостингидан Туркия Президенти билан миллатчилик характеридаги видеони жойлаштирган.
Таъкидланишича, хакер сайтга SSTI усули ёрдамида бузиб кирган. “RootAy yildiz”га кўра, веб-саҳифанинг бу қисми уч ойдан буён унинг назорати остида бўлган.
“Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ёки веб-сайтларни бузиш каби хакерлик ҳужумлари амалга оширилиши мумкин бўлган кўплаб жойлар бор. Мен фаол хакерман”, деган хакернинг ўзи.
Нашрга кўра, бундай аралашувлар кўпинча тажрибасиз, лекин сайтдаги таркибни ўзгартиришга қодир бўлган хакерлар томонидан амалга оширилади. Тахминларга кўра, “RootAy yildiz” илгари ҳам шунга ўхшаш хакерлик қилган.
Трампнинг вакиллари нашрнинг ахборотга изоҳ бериш сўровига жавоб бермаган.