Туркияга ташриф буюрувчи сайёҳларга енгиллик берилиши кутилмоқда
Олам
−
01 Март 2021
3851Жорий йилнинг 26 майидан бошлаб Туркия сайёҳлардан мамлакатга киришда ПЗР тестларини талаб қилмайди.
Хабарга кўра, бу маълумот Россия авиакомпанияларига Туркия фуқаро авиацияси маъмуриятидан келган.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб сайёҳларга Туркияга кириш учун тестлар керак бўлмаслиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Маълумот ўрнида, ҳозирда ПЗР тестлар саёҳат қилишдан максимал 72 соат олдин топширилган бўлиши керак.
6 ёшгача бўлган болалар эса ушбу талабдан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "британча" коронавирус тарқалишни бошлагандан сўнг, Туркия ўтган йилнинг 30 декабридан бошлаб ПЗР тестларни талаб қила бошлаган.
Аввалроқ, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда жорий йилнинг март ойидан бошлаб коронавирус инфекцияси пандемияси билан боғлиқ чеклов чораларини босқичма-босқич юмшатиш бошланиши ҳақида гапирганди.
LiveБарчаси