Эрдўған Туркияда коронавирусга қарши чоралар юмшатилишини айтди
Олам
−
18 Февраль 2021
2967Туркияда жорий йилнинг март ойидан бошлаб янги коронавирус инфекцияси пандемияси билан боғлиқ чеклов чораларини босқичма-босқич юмшатиш бошланади. Бу ҳақда Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.
"Бизда март ойининг бошидан босқичма-босқич нормаллашув жараёни бошланади. Ресторан, кафе ва шунга ўхшаш муассасаларимиз ишини енгиллаштирадиган йўл харитаси яқин кунларда эълон қилинади", деган давлат раҳбари.
Эрдўған Ҳукумат эпидемиологик вазиятга қараб мамлакат ҳудудларини тўрт тоифага ажратишини қўшимча қилган.
Шунингдек, Туркияда дам олиш кунларидаги комендантлик соати бекор қилинади ва ҳар бир вилоят учун алоҳида қарорлар қабул қилинади.
Маълумот ўрнида, Туркияда COVID-19 пандемияси фонида комендантлик соати ва мажбурий ниқоб тақиш режими жорий қилинган. 14 январдан мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15