Туркияга Суриядан ҳужум қилинди. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 21 ноябрь куни Туркиянинг Карқамиш шаҳрига Суриядан уюштирилган ракета ҳужумида камида уч киши, жумладан бир бола қурбон бўлди. 

“Газиантеп вилоятидаги Каркамиш шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида уч киши, жумладан, бир бола ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди”, дейди Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу журналистларга. 

Туркия оммавий ахборот воситалари Туркия шаҳрининг ўққа тутилишида тақиқланган Курдистон ишчи партияси (КИП) ва Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари аъзоларини айбламоқда. Бу уларнинг Туркиянинг Сурия ва Ироқда кеча, 20 ноябрь куни ўтказган янги ҳаво операциясига жавоби бўлиши мумкин. 

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг “Танжали қилич” операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида амалга оширилди. Ердан ҳаво ёрдами артиллерия томонидан таъминланди. Зарбалар Туркияда тақиқланган КИП ва унинг Суриядаги бўлими (“Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари”)нинг базаларига берилган. Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Қандил, Асос, Хакурк ҳудудлари билан бир қаторда Сурия шимолидаги Арап-Пинари, Телл-Рифат, Жизре ва Дерик ҳудудларида операция муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

567

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг