Туркияга ким президент бўлиши сайловнинг иккинчи турида аниқланиши мумкин
Олам
−
15 Май 2023
12035Туркияда президент сайловларининг биринчи турида мутлақ ғолиб аниқланмаслиги мумкин. Чунки муҳолифат партияси вакили Камол Қиличдорўғлининг овозлари 45%га яқинлашмоқда.
Сайлов бюллетенларининг 92,7 фоизи саноқдан ўтказилганда Эрдўғонни ёқлаб берилган овозлар 49,94 фоизгача пастлади. Қиличдарўғли - 44,30%.
Шундай қилиб, ҳаммаси икки ҳафтадан кейин, 28 май куни ўтадиган иккинчи турга қолдирилиши эҳтимоли катта. Энг аниқ ва расмий маълумотлар тонгда очиқланиши айтилмоқда.
Мазкур сайлов натижасини бутун дунё қатори Оқ уй ҳам кузатиб бораётганини маълум қилди.
“Туркиядаги сайловларни диққат билан кузатиб боряпмиз”, дейилган АҚШ хабарида.