Туркияга кетаётганлар диққатига: шартли кириш бекор қилинди

Жамият

image

Туркия Республикаси Миграция бошқармаси томонидан 2025 йил февраль ойидан бошлаб мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) тартиби бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Норасмий маълумотларга кўра, 2025 йил феврал ойининг бошидан шу кунга қадар 150 дан ортиқ хорижий фуқаролар аэропортларда ушбу янги қоидалар ҳақида олдиндан хабардор бўлмагани сабабли муаммоларга дуч келган.

Билдирилишича, олдин Туркияда қонуний қолиш муддатини оширган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олиш бўйича рад жавоби олган хорижий фуқаролар мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) орқали қайтиб келишлари ва 10 кун ичида янги ариза топширишлари мумкин бўлган. Энди бу имконият тўлиқ бекор қилинган.

Эндиликда ўз вақтида чиқиб кетмаган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олишда рад этилган фуқаролар дарҳол Туркияга қайтолмайди. Янги қоидаларга мувофиқ, фуқароликка қараб, Туркияга кириш тақиқи 3 ойдан 6 ойгача бўлиши мумкин.

Бош косулхона шу муносабат  билан Туркияга бориш ниятида бўлган ўзбекистонликларни ушбу киритилган ўзгаришни инобатга олишга чақирган. 

“Туркияга сафар қилишдан олдин мазкур давлат миграция қоидалари билан танишинг!

Ҳужжатларингизда муаммо йўқлигига ишонч ҳосил қилинг!

Агар қонуний қолиш муддати тугаган бўлса ёки яшаш гувоҳномаси (икамет изни) олишда рад этилган бўлса ушбу мамлакатни қонуни ҳурмат қилган ҳолда тарк этинг, зеро бу турдаги қоидабузарликлар Туркияга қайтиш имкониятинингизни чеклаб қўйилишига сабаб бўлиши мумкин!” дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Миграция шартли кириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг