Туркияга қачондан бошлаб ташриф буюриш мумкинлиги айтилди
Олам
−
17 Май 2020
17378Туркия июнь ўрталаридан бошлаб чет эллик сайёҳларни қабул қилишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Республика маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой маълум қилди
“Июнь ойининг ўрталаридан бошлаб баъзи мамлакатларда халқаро туризм қайта тикланади деб ўйлаймиз. Булар Хитой, Жанубий Корея ва шу минтақадаги бошқа мамлакатлар бўлади. Шу билан бирга, ушбу вақтда дунёнинг кўп қисмларига мунтазам халқаро рейслар бошланади“, дейди Эрсой.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги ички туризм 28 май куни, муборак Рамазон ойи охирида қайта тикланиши мумкин. Агар мамлакатда коронавируснинг тарқалиши пасайишда давом эцагина шундай бўлади.
“Биз меҳмонхоналарни ёпмадик, уларнинг ўзлари авиаташувчилар ишини тўхтатгани ва пандемия билан боғлиқ бошқа чекловлар жорий этилгани сабабли ёпилишга мажбур бўлишди“, дея тушунтирди вазирлик раҳбари.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Туркия ҳукумати соғлиқ ва хавфсизлик нуқтаи назаридан меҳмонхоналарни сертификатлаш бўйича батафсил дастурни ишлаб чиққан.