Туркиядаги ЙТҲда яна бир ўзбекистонлик жароҳатланган. Унинг аҳволи оғир

Жамият

image

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида рўй берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси 24 яшар Озод Ражаббоевич Ражаббоев вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеаликдан хабардор бўлган Шаҳзод Тўхтабоев QALAMPIR.UZ билан боғланди ва қўшимча маълумотларни тақдим этди. 

Унинг маълум қилишича, ЙТҲ 4 июнь куни оқшом вақтида Туркиянинг Истанбул шаҳри Ускюдар туманида жойлашган E5-трассасида  содир бўлган. Такси мотоциклда кетаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган 1994 йил 15 августида Самарқанд вилоятида туғилган Озод Равшанович Ражаббоев ва 1996 йил 7 августида Самарқанд вилоятида туғилган Давлатжон Олимович Иноятуллаевни уриб юбориши оқибатида оғир жароҳат олган ҳолда Туркиянинг “Haydarpasa Numune Hastanesi” тиббиёт муассасасига ётқизилган. 

Жабрланувчи Давлатжон Иноятуллаев айни вақтда оғир аҳволда шифохонада оғир аҳволда қолмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган ахборот бу ҳақда миқ этилмаган. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳеч қандай маълумот бермагани аниқланди.

QALAMPIR.UZ билан боғланган Шаҳзод Тўхтабоев ЙТҲга оид суратларни ҳам тақдим этди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Туркия

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг