Истанбулда 24 ёшли ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида вафот этди

Жамият 1075
image

Кеча, 11 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 1994 йил 15 августда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоевич Ражаббоев Истанбулдаги “Haydarpasa Numune Hastanesi”да вафот этган.

Озод Ражаббоев Истанбулнинг Ускудар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш юзасидан унинг қариндошларига барча ҳуқуқий-консуллик ёрдами кўрсатиляпти. Шу билан бирга, ЙТҲ бўйича олиб борилаётган тергов ишлари ҳам назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида 1995 йилнинг 11 февраль куни туғилган Ўзбекистон фуқароси Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этганди.

Ундан кейинроқ, 1964 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Алжион Уражбеков жорий йилнинг 8 июнь куни Прага шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса (темир плитанинг қулаши) оқибатида вафот этганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×