Чехияда ўзбекистонлик темир плитадан қулаб, вафот этди
Жамият
−
11 Июнь 2019
4145Чехия пойтахти Прага шаҳрида 55 яшар Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Расмий хабарда айтилишича, 1964 йилнинг 20 май куни туғилган ўзбекистонлик Алжион Уражбеков жорий йилнинг 8 июнь куни Прага шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса (темир плитанинг қулаши) оқибатида вафот этди.
9 июнь куни консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган Берлиндаги элчихона ходимига мазкур факт полиция томонидан тасдиқланди.
Айни вақтда мазкур ҳодиса тергов ишлари билан Чехия криминал полицияси шуғулланмоқда.
Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик кўрилаётгани айтилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейсария ва Чехия ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Берлин шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +49-30-3940980.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида 1995 йилнинг 11 февраль куни туғилган Ўзбекистон фуқароси Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этганди.
LiveБарчаси