Туркиядаги даҳшатли ЙТҲда саккиз киши вафот этди (видео)

Олам

image

Кеча, 11 июнь куни Туркиянинг Балиқесир вилоятида микроавтобус ва сут ташувчи машина тўқнашди. Оқибатида тахминан саккиз киши ҳалок бўлган, яна ўн киши жароҳатланган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан 11:30 атрофида содир бўлган. Олти киши воқеа жойида, яна икки киши шифохонада вафот этган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган.

Микраавтобус ичида тўйдан қайтаётган меҳмонлар бўлган.

Хабарга кўра, ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Туркия

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг