Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг бири ўзбекистонлик экани маълум қилинди

Жамият

image

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳри Буюкчекмеже туманидаги текстил ва пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи фабрикада чиққан ёнғинда 4 нафар хориж фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ТИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, 22 июнь куни юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлган. Бу маълумотни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлаган. 

“Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳозирги вақтда марҳумнинг қариндошлари билан фуқаромиз жасадини дафн этиш учун Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий масалалар устида ишлар олиб бормоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ ёнғин Туркия

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг