Туркиядаги ЕЧЛ финалида мухлисдан Украина байроғи тортиб олинди (видео)
Спорт
−
15 Июнь 2023
6875Европа Чемпионлар лигаси финал баҳси якунлангач, ижтимоий тармоқларда хавфсизлик ходими “Отатурк” стадионига келган мухлислардан бирининг қўлидан Украина байроғини тортиб олишга урингани акс этган видео тарқалди. Бугун, 15 июнь куни UEFA вакили ҳолат бўйича изоҳ берди.
“Стадион хавфсизлиги маҳаллий ташкилотчилар ва маҳаллий полиция назорати остида эди. Байроқни тортиб олиш ташаббуси маҳаллий хавфсизлик ходимидан чиққан. Ҳолат бўйича Туркия полицияси бошлиғи хабар топган ва шу заҳотиёқ ходим дарҳол байроқни мухлисга қайтарган. UEFA Украина байроқларини стадионларда кўрсатишни тақиқламайди”, дейди ташкилот вакили.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигаси финал учрашувида “Манчестер Сити” “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи марта мусобақа бош совринига эга чиқди. “Шаҳарликлар”нинг ўйиндаги ягона голини 68-дақиқада Родри киритди.
LiveБарчаси