“Манчестер Сити” Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди
Спорт
−
11 Июнь 2023
6486Футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг финалида Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Италиянинг “Интер” клублари кеча, 10 июнь куни ўзаро тўқнаш келди.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Отатурк Олимпия стадиони”да бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 36-дақиқада “шаҳарликлар”нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Кевин Де Брюйне жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Брюйненинг ўрнига Фил Фоден майдонга туширилди. Иккинчи бўлимда англияликлар фаолликни оширди ва учрашувнинг 68-дақиқасида ҳисобни очди. Гол муаллифи сифатида Родри Эрнандес ўз номини тарих китобларига ёздириб қўйди.
Родри киритган тўп баҳсдаги ягона голлигича қолди ва Гвардиола шогирдлари 2022/2023 йилги мавсум Европа чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған стадиондан туриб кузатиб борган финалда “Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь