Туркиядаги университет шифохонасида отишма бўлди

Олам

image

Туркиянинг Денизли шаҳридаги университет шифохонасига кираверишдаги кафетерийда отишма содир бўлди.  Бу ҳақда Туркиянинг NTV телеканали хабар берди.

"Денизлида икки киши Памукқалъа университети шифохонасининг тез ёрдам бўлимига кираверишдаги кафетерийда ўт очди", дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, етти киши жабрланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Воқеа жойидан 15 дона бўш патрон топилган.

“Воқеа жойига кўп сонли полиция гуруҳлари юборилди. Ўт очганлар қочиб кетди”, дейилади хабарда.

Денизли губернаторлигининг билдиришича, воқеа юзасидан кенг кўламли тергов бошланган. Гумондорларни қўлга олиш ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Чағлаян туманидаги Адлия саройи олдида отишма содир бўлганди. Оқибатда 6 киши жароҳатланган, уч киши, жумладан ҳужумни уюштиришга уринган икки киши ҳалок бўлганди. 

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг