Туркиядаги сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Олам

image

Бугун, 28 май куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг 2-турининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Айтилишича, ҳозирга қадар умумий сайлов участкаларидаги 61 фоиз сайлов қутилари очилган. Унга кўра, амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳозирда 55,2 фоиз овоз билан олдинда бормоқда. Унинг рақиби Қиличдорўғли тўплаган овозлар ҳозирча 44,7 фоизни ташкил қилади.  

Маълумот учун, бугун, 28 май куни кейинги 5 йил муддатда Туркияни бошқарадиган кишини танлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 191 минг 885 та сайлов қутиси ўрнатилди. Фуқоролар соат 8:00 дан овоз беришни бошлади ва соат 17:00да сайлов тугади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг